Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази” мажмуасида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва вилоят сектор раҳбарлари иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ, самимий, айни пайтда қизғин савол-жавобларга бой ўтган учрашув якунида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ҳамда интелектуал танловларнинг вилоят босқичи ғолиблари, бир қатор спорт турлари бўйича Осиё ва Халқаро мусобақаларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган ёшлар тақдирланди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” республика босқичида вилоятлардан иштирок этган 3000 минг нафардан ортиқ ёшлар орасида вилоятимиз иштирокчиларининг 38 нафари муносиб қатнашиб, республика босқичида ғолибликни қўлга киритди.
Вилоят босқичида иштирок этган 550 дан ортиқ ёшларга қарийб 1 миллиард сўмдаги турли қимматбаҳо совғалар берилди.
Шунингдек, уй-жойга муҳтож бўлган 16 нафарт йигит-қизга уй берилди.

Кўрилганлар сони: 1479