07.04.2022 15:25:53

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров раислигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
М.Базаров ҳар бир маҳалланинг ушбу иккала йўналишдаги вакили билан алоҳида гаплашиб, уларнинг қанча фуқарога кредит ажратгани, бандлигини таъминлагани, субсидия асосида ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашгани, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилгани, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этгани каби масалалар билан қизиқди.
Аксарият ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўзлари фаолият юритаётган маҳалласини етарли даражада ўрганииб, мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича иш олиб бораётган бўлса-да, баъзилари ҳали етарли кўникмага эга бўлмагани танқид қилинди.
Маҳаллаларда ҳокимлик даражасида ечиладиган муаммолар тўғрисида ҳам маълумот берилиб, ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а