Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инсон қадри - улуғ, хотира -муқаддас. Дарҳақиқат, бугун инсон қадри ҳар қачонгиданда қадр топган, ўтганларнинг хотираси эса муқаддас бўлган юртда яшаяпмиз.

Асли нуроталик Норбой бобо Казаков ҳам II-жаҳон урушининг суронли йилларини бошдан кечирган. 1942 йили ҳали ўсмирлик ёшига етиб етмасдан урушнинг оловли майдонига жўнатилган бобо 1947 йилгача турли фронтларда фидойилик билан хизмат қилди.

Бугун 98 ёшни қарши олган уруш ва меҳнат фахрийсига Давлатимиз раҳбарининг табригини топшириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Тожиев, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП вилоят кенгаши раиси И.Ражабов, Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров, шаҳар мудофаа бўлими раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари бобонинг хонадонига ташриф буюрди.

Ҳозирда 76 нафар невара-чевараларнинг суюкли буваси бўлган нуроний отахон “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилмоқда. Меҳмонлар билан дилдан суҳбат қилган отахон, уруш йилларининг оғир ва шафқатсиз даврларини эсга олар экан, бугунги кунларга шукрона келтирди.

Шунингдек, фахрийга “Янги Ўзбекистон” эсдалик статуэткаси, 15 млн сўм пул маблағлари ва бошқа совғалар тантанали равишда топширилди.

Ташриф давомида Президентимизнинг дастхати билан ёзилган табрикнома ўқиб эшиттирилди.

Ўз навбатида бобо барчани дуо қилиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини тилади.

Кўрилганлар сони: 1573