Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги спорт таълим муассасаларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июнда эълон қилинган “Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Дастлаб Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортчи-ўқувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Марказнинг ўқув ва ётоқхона бинолари, ошхона, спорт иншоотлари ҳамда майдонларининг бугунги кундаги ҳолати кўздан кечирилиб, cпортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган ва Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда Футбол академияси фаолияти билан танишилди.

Мазкур спорт-таълим муассасаларида спорт машғулотларини олиб борилиши, ўқувчи-спортчилар ҳамда мураббийларга яратилган шарт-шароитлар, спорт иншоотларининг бугунги кундаги ҳолати, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спорт мажмуаси ва 100 ўринли ётоқхона биносини фасад қисмини таъмирлаш, енгил атлетика югуриш йўлагини махсус резина қопламаси билан қоплаш, cпортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабининг электр энергияси ҳамда газ таъминоти билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш, Футбол академияси учун 25 ўринли афтобус харид қилиш, ҳамда Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ташқи ва ички қисмини жорий таъмирлаш бўйича тегишли идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2023 йилги инвестиция дастури доирасида Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида камондан ўқ отиш спорт мажмуаси (махсус ўқ отиш майдони) қурилиш ишларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”гифармонига мувофиқ Футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (70х100 ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони қуриш, ётоқхона ва ўқув биносини мукаммал таъмирлаш) ишларини ташкил этишда қатъий назорат қилиш, бунда спорт иншооти ва майдонларини қурилишида республика спорт федерацияларининг малакали мутахассисларини жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Кўрилганлар сони: 1752