Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис ўтказилди.

Унда Марказий Сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев сўз олиб, номзодни сайлаш тартиби тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берди.

Сайлов кодексига кўра, мажлисга раис этиб Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жамолиддин Ҳамроев сайлаб олинди. Шундан сўнг мажлис регламенти, мажлис котибияти, қўшма мажлис ишини юритиш бўйича ҳайъат аъзолари, маслаҳатлашув кенгаши, саноқ комиссияси аъзолиги номзодлари овозга қўйилди ҳамда депутатлар томонидан тасдиқланди.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида бўшаб қолган ўринга Навоий вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сенат аъзолигига Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов номзоди илгари сурилди. Шундан сўнг яширин овоз бериш жараёнлари ўтказилди. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 312 нафар депутат қатнашди, улардан 309 нафари номзодни ёқлаб овоз берди.

Овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Н. Турсунов кўпчилик овози билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Сенатнинг янги сайланган аъзоси амалдаги қонунчиликка асосан, Марказий сайлов комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда руйхатга олинади.

Кўрилганлар сони: 1279