Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят раҳбари Нормат Турсунов Ғозғон шаҳрига ташрифи доирасида ҳудудда бир неча йиллардан буён «Premier Textile» номи остида фаолият кўрсатиб келаётган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
Ушбу компания томонидан шаҳар ҳудудида 2 та корхона ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 150 нафардан ортиқ хотин-қизларни доимий иш билан таъминланган.
Корхона асосан махсус кийим ва болалар учун кийимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, ўз маҳсулотларини хорижга, хусусан, Россияга экспорт қилиб келмоқда.
Вилоят раҳбари корхона фаолиятини такомиллаштириш борасидаги режалар билан танишиб, бу борада ўз кўрсатма ва тавсияларини берди.

Кўрилганлар сони: 1761