Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят раҳбарининг кундалик иш тартибидан ҳар куни бир ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш, амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар билан танишиш, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз учрашиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини таъминлаш масалалари ўрин олган.
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг навбатдаги ташрифи яна Нурота туманига бўлди. Ташриф доирасида вилоят раҳбари дастлаб “Авазсой” МФЙ аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш тарзи билан танишди, отахонлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг кундалик турмуш, ривожланиш ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари, таклифларини тинглади.
Шундан сўнг, ушбу маҳалла аҳолиси учун "Авазсой Чорва Полиз" МЧЖ томонидан қуриб берилган бўлиб, иссиқхоналарда етиштирилаётган полиз маҳсулотлари кўздан кечирилди.
Мазкур ҳудуд аҳолиси асосан, чорвачилик билан шуғуллангани боис, бу ҳудудда томорқа маданияти талаб даражасида шаклланмаган, экин ерларига фақатгина озуқа экинлари, беда ёки маккажўхори экиб келинган.
Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари тизими жорий этилгач, ушбу ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида томорқадан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Натижада ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан “Авазсой Чорва Полиз” фермер хўжалигига “Агробанк” АТБдан 1,4 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди ва “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 60 та хонадонга бир-икки сотихли, жами 90 сотих иссиқхона қуриб берилди.
– Бу иссиқхоналар асосан ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган маҳалладошларимиз хонадонларига қурилди, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин Давлатов. – Биринчи ҳосилда ҳар бир иссиқхонага 25 минг донадан редиска экилди. Натижада, 210 минг боғ редиска ҳосили марказлашган ҳолда 315 миллион сўмга сотилди. Шундан 78 миллион сўми хонадон эгаларига иш ҳақи сифатида берилди. Март-апрель ойларида иккинчи ҳосил сифатида ҳар бир иссиқхонага 480 тадан жами 28,8 минг дона булғор қалампири кўчатлари экилди. Ҳозиргача ушбу кўчатлардан етиштирилган 15 тонна маҳсулот 105 миллион сўмга сотилди ва 26 миллион сўми хонадонларга берилди.
Кейинги манзил "Чуя" МФЙ яшовчи тадбиркор М.Раҳимовага тегишли "Чуя марвариди" хусусий корхонасини фаолияти бўлди.
Ушбу хусусий корхонада ҳозирги кунда 30 нафардан ортиқ "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар фаолият юритаётганлиги ҳамда яқин кунларда яна 20 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Нурота тумани 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан М.Раҳимованинг тадбиркорлик фаолияти янада кенгайтириши учун "Касб-ҳунар ўргатиш маркази" биносидан бўш хона, қўшимча 3 дона тикув иш столи ва 6 дона замонавий тикув машиналари билан таъминланган.
Шунингдек, вилоят раҳбари Нурота туманидаги “Умрбек” фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Фанлар академияси вилоят бўлими томонидан Павловния дарахтининг Болгария Республикасидан келтирилган ниҳолларни Нурота тумани ҳудудидига мослаштириш ва келгусида кўчат етказиб бериш мақсадида барпо этилган плантациясида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан ҳам танишди.
Мазкур хўжаликнинг 1,4 гектар ер майдонида павловниянинг "Шантон" навининг 1000 дона кўчати ва 2000 дона қаламчалари экилган.
Шунингдек, туманда ташкил этилган «Нурота томорқа кластери» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу кластернинг фаолияти “Даладан дўконгача” тамойили асосида биринчи қўлдан аҳолига арзон нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришдан иборат бўлиб, томорқаларда етиштирилган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш вазифасини бажаради.
Шундан сўнг вилоят раҳбари туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, фаолияти бўйича муаммо ва таклифларини тинглади.
Учрашув якунида тадбиркорларнинг муаммоларига амалий кўмак бериш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Кўрилганлар сони: 1550