вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
06.11.2023 15:06:34
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Нурота тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасида қозонхоналар ва иситиш тизимининг мавсумга шайлиги масъулларнинг доимий диққат марказида бўлиши кераклиги таъкидланди.
Ўрганишлар давомида муассаса ҳудудида мавжуд бўш ер майдонларида “Яшил макон” умуммиллий лоҳиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмаганлиги танқид қилиниб, тегишли мутасаддилар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари суст олиб борилганлиги учун огоҳлантирилди ҳамда масканда яшил боғ барпо қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, муассаса ҳудудида тоза ичимлик суви беҳуда оқиб ётганлигини гувоҳи бўлган вилоят раҳбари масъуллар фаолиятини қаттиқ танқид остига олди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а