Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 21 декабрь куни пойтахтимизда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳам ушбу тадбирда нутқ сўзлаб, ўз тақдимотида вилоят ҳақида қуйидаги фикрларни таъкидлаб ўтди. Яъни, Навоий вилояти мамлакатимизнинг йирик саноат маркази бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Саноатнинг етакчи тармоқлари – тоғ-кон, металлургия, кимё, энергетика, машинасозлик, тўқимачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент” ва бошқа йирик корхоналар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш имконияти мавжуд.

Хусусан, ўтган йили биргина Навоий кон-металлургия комбинати хориждан қиймати 200 миллион доллардан ортиқ асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар келтирди. Бу маҳсулотлар билан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари мавжуд.

Вилоятнинг визит карталаридан бири жаҳон стандартларига жавоб берадиган “Навоий” халқаро аеропортидир. Аеропорт ҳудудида халқаро интермодал логистика маркази – юқори технологияли ҳаво юклари комплекси фаолият юритади.

Икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида ташкил этилаётган бизнес-форумлар савдо-иқтисодий соҳада мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш имконини беради.

Кўрилганлар сони: 1268