Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги Толстой кўчасида қурилиши 2019 йилда бошланган кўп қаватли турар жой биноси ва у билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилган фуқароларни қабул қилди.

Навоий шаҳар ҳокимлигида ўтган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Навоий вилоятидаги бўлими мудири, вилоят сектор раҳларлари ҳамда тегишли тузилма ва бошқармалар бошлиқлари иштирок этди.

Фуқаролар мурожаатида кўрсатилган турар жой биноси “Qizilqum Qurilish-Zarafshon” МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, кейинчалик мазкур МЧЖ таъсисчиларининг ўзаро келишмовчилиги сабабли иш судга оширилган ва турар жой биносида қурилиш ишлари тўхтаб қолган.

Ушбу суд иши 2022 йил февраль ойида Навоий вилояти жиноят судида кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган ва айбланувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо тайинланган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, мазкур турар жой мажмуаси қурилиши шартнома шартларида белгиланган муддатда тугалланмаган ва турли хил тушунмовчиликлар юзага келган. Мақсад – ушбу масалани мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида муҳокама этиш ва ҳал этиш чораларини кўриш.

Вилоят раҳбари барча мурожаатчиларни эшитди ва масалани қонуний ва сифатли бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, фуқароларга муаммо ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, якуний қонуний хулоса маълум қилиниши айтилди.

Кўрилганлар сони: 1713