Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят раҳбари Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокимининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси, Хельсинки университетининг узлуксиз таълим маркази ходими Коли Ева Биргитта хонимни қабул қилди.

Финляндиялик мутахассис Навоий вилоятидаги уч ой давом этган фаолияти давомида амалга оширган энг устувор, концептуал тадбирларнинг самарадорлиги, мактаблардаги ўзига хос муҳит, педагогларнинг илмий салоҳияти тўғрисидаги ҳисоботларини тақдим этди.

Учрашувда халқ таълимини ривожлантириш, таълим мазмуни ва сифатини ошириш борасидаги стратегиянинг натижадорлиги, финляндия тажрибасини миллий мактабларда татбиқ этиш жараёнидаги муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Коли Ева Биргитта хонимнинг самарали ва қизғин фаолиятига муваффақият тилаб, бу ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига хизмат қилишини қайд этди.

Кўрилганлар сони: 1088