15.08.2022 10:30:28

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманининг “Малик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Маҳалла кўчаларида мутасаддилар ва туман секторлари раҳбарлари билан қадамба-қадам юриб, олиб борилган ободонлаштириш, таъмирлаш ва қурилиш ишларини кўздан кечираркан, вилоят раҳбари амалга оширилган яхши лойиҳаларни эътироф этгани ҳолда, дастур доирасида ажратилган маблағлар айрим сифатсиз ишларга сарфланганини танқид қилди.
- Давлат дастури асосида амалга оширилган ҳар бир иш ҳудуд аҳолиси кўз ўнгида янгилик, ўзгариш сифатида намоён бўлиши, одамларнинг давлат ғамхўрлигини ҳис этиши ва розилигига хизмат қилиши керак, - деди Н. Турсунов. - Билдирилган фикрлардан хулоса чиқармаган, ўз фаолиятида ўзгариш қилмаган раҳбар ўз вазифасига номуносибдир.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а