Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех туманидаги "Наврўз" МФЙда туман ҳокими Р.Рўзиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи М.Мамадиярова иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган сайёр қабулда "Наврўз", "Бирлик", "Дўстлик", "Гулистон", "Юксалиш", "Шўртепа", "Шўркўл", "Тўққизтепа", "Зафаробод" ва "Кўкча" МФЙларда истиқомат қиладиган фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида туман аҳолиси соғликни тиклаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой таъмири, бандлик, субсидия асосида турар жой олиш, моддий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилишди. Жами қабул давомида 34 нафар фуқародан 50 тага яқин мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Барча мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 1447