Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийдай навқирон ўлкам,
Давлатдайин полвонлари бор.
Ерга тегиб кўрмаса елканг,
Яна қандай армонларинг бор?

Юрт байроғин кўтариб баланд,
Мадҳиясин янгратса жўшқин.
Давлат ўғлинг қоққанда қанот,
Унга қарши чиқолмас ҳеч ким!

Мана, бизнинг янги, ёш авлод,
Кимлигини кўрсатди яна.
Дунёни забт этди-ку Давлат,
Нуроталик оддий бир бола !

Оддийликда улуғворлик бор,
Жаҳон унга ҳайрон қолади.
Улуғ юртнинг ўғлонлари бор,
Кўкси тўлиб олтин олади.

...Алпомишлар доим тирикдир,
Уни ерга кўмиб бўлмайди.
Ўзбекистон деган диёрнинг,
Полвонларин енгиб бўлмайди.

А. Тулегенова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, шоира,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Тошкент шаҳри.
10. 10.2022. Соат 23.00.

Кўрилганлар сони: 1410