Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот васиталари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов соҳа ходимларини байрам муносабати билан қутлади.

- Сиз касб фидойиларининг холис ва тезкор фаолиятингиз шу кунларда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси муҳокамаси жараёнларида янада яққолроқ намоён бўлмоқда, - деди вилоят раҳбари. - Халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Конституциявий Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди ва қизғин муҳокама бўлмоқда.

Ишонаманки, ҳар бир жараёнга оқилона баҳо бериб, азалий қадриятларни улуғлайдиган ва келажак имкониятларини қадрлайдиган доно халқимиз бу сафар ҳам ўзига муносиб қарорга келади ва бу жараёнда барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг роли муҳим аҳамият касб этади.

Шундан сўнг бир гуруҳ журналистлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил блогерлар ва ёш ижодкорлар, соҳанинг фахрийлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Байрам шодиёналари Навоий шаҳридаги “Азамат Файз” тантаналар уйида тўкин дастурхон атрофида давом этди. Виллоят ва республикамизда таниқли бўлган бадиий жамоалар ва санъаткорларнинг қўшиқ ва рақслари байрамга ўзгача файз бағишлади.

Бу ерда ҳам соҳанинг бир гуруҳ илғор ходимлари вилоят ҳокимлиги, секторлар ҳамда турли корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари топширилди.

 

Кўрилганлар сони: 1951