Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Атамуродов очиб, йиғилганларга вилоят раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.
Қайд этиш жоизки, навқирон вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари жорий йилни ҳам улкан зафарлар билан якунламоқдалар.
Тадбирда эришилган ютуқлар эътироф этилиб, соҳанинг бир гуруҳ фидойилари "Илғор фермер", "Меҳнаткаш деҳқон", "Намунали томорқачи", "Қишлоқ хўжалиги фидойиси", “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси”, “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори”, “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимлининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Кўрилганлар сони: 1226