05.09.2022 15:28:15

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 11-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Вилоят раҳбари ўқувчилар ва мактаб жамоасини улуғ байрам – Билимлар куни билан самимий табриклар экан, уларга юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида омад ва муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, илм масканига илк қадам қўяётган жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоятимизнинг 368 та мактабларининг барчасида ушбу байрам тантанали нишонланмоқда.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а