Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳудуддаги тадбиркорлар муаммоларини ўрнаниш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида турли бизнес субъектлари, ишлаб чиқариш мажмуаларига амалий ташриф уюштиришда давом этмоқда. Навбатдаги ана шундай ўрганиш Навоий шаҳридаги “Bagil medical new technology” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси бўлди.

Ушбу корхона ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, тўлиқ қувватда йилига 48 миллион дона 5 миллиграммли бир марталик инъекцион шприц ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бундан ташқари, корхонада ногиронлар учун замонавий протез-ортопедия маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қуйилган.

“Bagil medical new technology” қўшма корхонаси корхонаси директори Фахриддин Баротов вилоят раҳбарини бу ерда ўрнатилган замонавий ишлаб чиқариш ускуналари, меҳнат шароитлари билан таништирди. Шунингдек, Ф.Баротов келгусида корхонада маҳсулот ва фаолият турларини кенгайтириш, тиббий маҳсулотлар чиқариш йўналишида қон олиш вакууматорлари, қон олиш ва сақлаш ускуналари жамланмаси каби замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар харид қилиш орқали йўлга қўйиладиган янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Агар ушбу лойиҳалар тўлиқ амалга оширилса, вилоятимизда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробарга ошади.

Вилоят раҳбари тадбиркорга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдириб, ишлаб чиқаришда импорт қилинаётган қоғоз, игна ва пленка маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни йўлга қуйишга алоҳида эътибор қаратди ҳамда келгусида шу йўналишда изланишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

 

Кўрилганлар сони: 2155