Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, санитар тозалаш корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Стимул Навоий” МЧЖга лизинг асосида 3 та маиший чиқиндиларни йиғиш техникалари олиб келинди.

Ушбу техникалар ҳашар йўли билан Навоий шаҳрининг барча маҳаллаларидаги аҳоли томонидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш қамровини ошириш ва ҳудуд аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Стимул Навоий” МЧЖ га топширилди.

Маълумот учун, “Стимул Навоий” МЧЖ Навоий шаҳрининг “Бинокор”, “Бунёдкор” ва “Тинчлик” маҳалларига санитар хизмат кўрсатиш мақсадида аҳолидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишларини амалга оширади.

Кўрилганлар сони: 335