Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кон-металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан жорий йилнинг 12-17 май кунлари Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари ҳамда Конимех ва Нурота туманларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг "Қорақалпоқ наволари" концерт дастури намойиш этилди.
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган гастролларда “Аму толқыны” фольклор этнографик ансамбли, “Гульзар” фольклор ансамбли, “Ашула ва рақс” ансамбллари ҳамда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раджив Атаджанов, “Ниҳол” мукофот совриндори Гулназ Утеповаларнинг қорақалпоқча куй-қўшиқлари ва рақслари ташриф юртдошларимизга аъло кайфият улашди.
Айдаркўл кўли бўйида Нурота ва Конимех туманларининг чекка ҳудудларида яшовчи қорақалпоқ ва қозоқ миллати вакиллари учун ташкил этилган концерт дастури ўзгача файз касб этди.

Кўрилганлар сони: 1609