Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда Навоий вилоятида 2 минг 125 нафар тадбиркорлик субъекти онлайн - назорат касса машиналаридан фойдаланмоқда.

Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларининг онлайн-назорат касса машиналари орқали савдо қоидалари бузилишининг олдини олиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида вилоятнинг барча ҳудудларида 242 та ҳолатда турли важлар билан онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланилмаслик, харидорларга касса чеки тақдим этмаслик каби хатти-ҳаракатлар кузатилди. Масалан, вилоятдаги 21 та алкогол маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ҳамда 16 та дорихоналарда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланди.                                                      

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2497