Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг барча турдаги муаммоларини тўлиқ ҳал этилишида ташаббус кўрсатиб келаётган турли соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” республика танловлари эълон қилинган эди.

Навоий вилоятида ҳам танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган фаолларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди ва рағбатлантирилди.

Маълумот учун айтиш жоизки, вилоятда “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичига киритилган хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар натижасида, дафтарга киритилган 19 957 нафар хотин-қизларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Кўрилганлар сони: 1433