Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида «Адлия спартакиадаси» бўлиб ўтди.

Икки кун мобайнида ўтказилган мусобақаларда соҳа вакиллари спортнинг шахмат, шашка, дартс, камондан ўқ отиш, стол теннис ва мини футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди. Эътиборлиси, спорт ихлосмандлари орасида аёллар сони ўтган даврларга қараганда бир неча баробарга ошган.
Мурасасиз кечган беллашувларда ғолиблар Бошқарманинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
Эслатиб ўтамиз, адлия органлари тизимида спорт беллашувлари анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, бошқарма ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамкорлигида ҳар йили «Адлия кубоги» спорт мусобақалари, ҳафтада икки марта спорт кунлари ташкил этиб келинмоқда.

Кўрилганлар сони: 1180