Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2019 йилнинг ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Давлат хусусий шерикчилик асосида Республикада биринчи қуёш электростанциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва қуриш мақсадида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишув ва Инвестицион келишув битими имзоланди.
Ўзбекистон 2030 йилга қадар 5 гигаватт (ГВт) қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Халқаро Молия корпорациясининг (IFC) "Scaling Solar" дастури доирасида Ўзбекистон 1 ГВт қуёш фотоэлектр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатишни режалаштирган.
Мазкур фотоэлектр станциясини қуриш учун "Masdar" компанияси таъсисчилигида "NUR NAVOI SOLAR" хорижий корхонаси ташкил этилди. Қурилиш ишлари 2020 йилинг учинчи чорагида бошланиб, 2021 йил учинчи чорагида тўлиқ ишга туширилади. Мазкур корхона лойиҳани 25 йил давомида сақлайди ва бошқаради.

Кўрилганлар сони: 2489