Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Навоий вилоятига Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, хусусан, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун бириктирилган эди.

Жорий йил бошидан буён Учқудуқ, Томди, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи ва Конимех туманлари томонидан Чимбойда 10 дан зиёд турли лойиҳалар амалга оширилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов жорий йил 3 декабрь куни Чимбойда бўлиб, ҳудудда амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ташриф доирасида туманнинг “Кенес” овул фуқаролар йиғини учун навоийликлар томонидан янгидан барпо этилган бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Н. Турсунов кенесликларни ушбу янги бино билан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Шунингдек, Навоий вилояти раҳбари ҳудуднинг “Тағжаб” овули ҳудудида жойлашган Эркаклар мурувват уйида ҳам бўлди.

Гап шундаки, Навоий вилояти расмий вакилларининг аввалги ташрифлари чоғида турли юқумли касалликлар, жумладан сил хасталиги билан оғриган беморлар даволанадиган ушбу мажмуага қўшимча бино қуриш эҳтиёжи аниқланганди.

Вилоят ҳокими ушбу мурувват уйи учун қурилган 20 ўринли қўшимча бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳам иштирок этди.

Шундан сўнг Н. Турсунов Навоий вилояти ва Чимбой тумани масъул раҳбарлари иштирокида ҳудудни ривожлантириш борасидаги галдаги вазифаларни муҳокама қилди.

Кўрилганлар сони: 1311