Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил январь-октябрь ойларида Навоий вилоятидаги 125 та ҳудудий корхоналар томонидан 137,0 млн. долларлик экспорт қилинди.

Ушбу даврда амалга оширилган экспортни асосий улуши, яъни 45 фоизи тўқимачилик маҳсулотлари (61,4 млн. доллар), 25 фоизи қурилиш материаллари (35,1 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, экспорт географияси 3 тага (Франция, Жазоир, Жанубий Корея) кенгайиб, 25 тани ташкил этди.
Йил якуни билан туқимачилик маҳсулотлари 83,5 млн. доллар, қурилиш материаллари 61,6 млн. доллар, кимёвий маҳсулотлар 12,6 млн. доллар, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари 60,2 млн. доллар ва бошқа 16,1 млн. долларлик маҳсулотлар экспортини ташкил этади.

Натижада 2023 йил учун белгиланган экспорт прогнози тўлиқ бажарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 117 фоизни ташкил этади.

Кўрилганлар сони: 457