Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни кунларда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов раҳбарлигидаги қурилиш соҳаси вакилларидан иборат бўлган вилоят делегацияси Туркия давлатида бўлиб турибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Туркия тажрибасига таянган ҳолда қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида қўлланилаётган ҳужжатлар ва стандартлар, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва назорат тизимлари, аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш асослари, муҳандислик коммуникация тармоқлари ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ замонавий технологияларни ўрганишдан иборат.

Вилоятимиз делегацияси томонидан Туркиянинг қурилиш компаниялари ва лойиҳа ташкилотлари вакиллари билан учрашувларда ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1464