Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида ҳокимлар қарорларини қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи «E-qaror» электрон тизими ишга туширилиб, у орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Ҳудудда мазкур йўналишдаги ишлар адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кўмагида белгиланган тартибда шакллантирилиб, вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорларни тўғридан-тўғри «E-qaror» электрон тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритувининг шаффофлашишига, ортиқча вақт сарфланишининг, қоғозбозликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 1115