Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Қайд этиш жоизки, кўргазма ишида Навоий вилоятидан 30 дан ортиқ саноат корхоналари ўзларининг 100 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Кўргазманинг илк куни вилоятимиз вакиллари учун қизғин учрашувларга бой бўлди.
Хусусан, Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти вакиллари учрашувида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, иккала ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур тарихий ҳужжатни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, кўргазма шу йилнинг 27 апрелигача давом этади.

Кўрилганлар сони: 1544