Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов вилоят марказида ташкил этилаётган экобоғ лойиҳаси ва у ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Навоий шаҳридаги "Истиқлол" маҳалласи ҳудудида жойлашган қаровсиз қолган боғ ўрнида замонавий, янгича кўринишга эга экобоғ барпо этилади.

Ушбу лойиҳанинг мақсади технология ва ноёб атмосферани бирлаштирган шаҳарда нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам диққатга сазовор масканга айланадиган жамоат жойини яратишдир.

Вилоят раҳбари маҳалла ҳудудидаги янги экобоғ аҳоли ҳордиқ чиқариши, айни пайтда турли сервис хизматларидан баҳраманд бўлиши учун кичик тадбиркорлик объектларини, кўнгилочар хизматларни ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўз тавсияларини берди.

Кўрилганлар сони: 1423