Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов вилоят марказида ташкил этилаётган гастраномик кўча лойиҳаси ва у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Навоий шаҳридаги "Баҳор" ва "Умид" маҳаллаларини кесиб ўтган Нурафшон кўчасида кечаю-кундуз ишлайдиган 24/7 номли янги сайилгоҳ барпо этилади.
Ушбу лойиҳанинг мақсади технология ва ноёб атмосферани бирлаштирган шаҳарда нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам диққатга сазовор масканга айланадиган жамоат жойини яратишдир.
Бугун кўча бўйлаб 15 та техника ёрдамида 200 нафар ободонлаштириш ходимлари иш олиб боришмоқда.
Вилоят раҳбари маҳалла ҳудудидаги янги Нурафшон кўчасида одамлар ҳордиқ чиқариши, айни пайтда турли сервис хизматларидан баҳараманд бўлиши учун ўртача ҳажмдаги тадбиркорлик объектларини, кўнгилочар хизматларни ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўз тавсияларини берди.

Кўрилганлар сони: 1317