Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни ва 30 ноябрдан 30 декабрга қадар белгиланган меҳр-мурувват ойлиги доирасида Навоий вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Навбаҳор туманидаги 60 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбир давомида реабилитация техник воситаларига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг 4 нафари ногиронлар аравачаси, 4 нафари ҳасса, 4 нафари эшитиш мосламаси билан таъминланиб, тадбирга ташриф буюрганларнинг барчасига совғалар улашилди.

Кўрилганлар сони: 1161