Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Семинарда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳаолаш бўйича янги жорий этилган тизим ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган рейтинг тизимининг янги кўрсаткичлари ҳақида тушунчалар берилди.
Мулоқот давомида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш сектор раҳбарлари ва маҳаллабай ишлашга масъул ходимлар ҳамкорлигига бевосита боғлиқ эканлиги атрофлича тушунтириб ўтилди.
“Тайм-менежмент: вақтдан унумли фойдаланиш”, “Жамоани шакллантириш ва жамоа билан ишлаш” ва бошқа шу каби долзарб мазулар бўйича бўлиб ўтган тренингларда тингловчиларга назарий маълумотлар берилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Кўрилганлар сони: 1647