Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Калимага келмади тилим,

Тушми бу, ё хаёлми ширин...

Фақат бир сўз айтаман бугун –

Мустақиллик қадрини билинг!

Мустақиллик қадрини билинг!

 

Бўлгандирсан балки хабардор,

Хоҳласанг тун, кундуз, саҳар бор,

Самарқандда "Боқий шаҳар" бор,

Кўрган сайин қувнайди кўзинг,

Мустақиллик айтмоқда сўзин!

 

Бир эл бўлиб, бир сўз тингладик,

Меҳнат қилдиқ, қараб турмадик,

Қайта кўриб яна қувнадик,

"Миллий боғ”дай гўзал масканим,

Гўзаллашди гўзал Тошканим!

 

Таралмоқда чексиз хушхабар,

Улгурмайди етказиб чопар,

Хоразмга борсангиз агар,

Жалолиддин хайкалин кўринг,

Бунёдкорлик сайқалин кўринг!

 

...Ўнгми, тушми, хаёлми ширин,

Бу қудратнинг билмадим сирин,

Фақат бир сўз айтади тилим:

Мустақиллик қадрини билинг,

Мустақиллик қадрини билинг!!!

 

 Акшагул ТУЛЕГЕНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.

Кўрилганлар сони: 1396