Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокимлигининг тантаналар залида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол ва ташаббускор раҳбарлари тақдирланди.

Турли соҳа илғорларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов тантанали топширди.

Тадбирда 19 нафар фаоллар тақдирланган бўлиб, улар орасида Навоий вилояти “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази раҳбари Ж.Шуҳратов, Ўзбекистон-Қозоқ миллий маркази Навоий шаҳар бўлими раҳбари А.Усмонова, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Навоий вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Х. Хасановалар бор.

Маълумот учун, вилоятда 553 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.

Кўрилганлар сони: 1391