Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жонажон Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида вилоят марказидаги "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 та хонадондан иборат 5 қаватли уйнинг қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.

Республикамизда биринчи бўлиб Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари учун бунёд этилган ушбу уйнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят раҳбари тадбирга йиғилганларни Истиқлол байрами билан қутлаб, янги хонадонларда фақат яхши кунлар бўлишини тилади.
Шундан сўнг хонадонлар калитлари ўз соҳибларига топширилди. Рамзий лента қирқилганидан сўнг жамоатчилик хонадонларда яратилган шароитлар билан танишди.

Кўрилганлар сони: 1620