Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларда “Навоий вилоятида банклар уйларга қуёш панеллари ўрнатиш учун одамларни мажбурлаяпти...”, “Андижонда тадбиркорлар, Навоийда эса аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда” каби хабарлар эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш, бунда электр энергиясини тежаш бўйича Навоий вилоятини намунавий ҳудуд тарзда ташкил этиш юзасидан илгари сурилган ташаббусларига асосан, Навоий вилоятида ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Мазкур лойиҳа мамлакатимизда энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яна бир намунаси.

Зеро, қишлоқ аҳолиси, фермерлар, тадбиркорлик субъектлари, мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларга энергияни қуёш панеллари кўмагида етказилса, халқимизнинг ҳаётини янада фаровон, энергия таъминотини барқарор қилган бўламиз.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ушбу эълон қилинган мурожаатлар бўйича расмий муносабат билдирилган.https://t.me/navoiuz_official/46217

Кўрилганлар сони: 979