Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят раҳбари Н. Турсунов Кармана туманидаги “Малик” МФЙга ташрифи чоғида маҳалланинг “Гулшан” кўчаси 34-уйда бўлиб, хонадон аҳлининг яшаш шароитини кўздан кечирди.
Хонадон соҳиби Даврон Муҳаммадиев ишсиз. Икки ўғли тадбиркорнинг ғишт қуйиш цехида оддий ишчи, келинлар - уй бекаси. Йиллар давомидаги чорасизлик туфайли хонадон эгалари уй қуришга маблағ орттиролмай келишмоқда.
Н. Турсунов аҳволни кўргач, вилоят ҳокими ўринбосарига бир ой муддат ичида ушбу хонадонга янги уй қуриб бериш топшириғини берди.
- Раҳбар ўз ҳудудида яшовчи хонадонлар аҳволидан хабардор бўлиши, ҳеч бўлмаса битта уйнинг обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшиши керак, - деди вилоят раҳбари. – Агар ўзи масъул ҳудудда муаммолар мавжуд, хонадонлар ночор ва ёрдамга муҳтож экан, бирон раҳбарнинг хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ!
Холис ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бунёд этиладиган уйнинг қурилиши вилоят раҳбарининг қатъий назоратига олинди.

Кўрилганлар сони: 1359