Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокимлигида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси аъзолари томонидан “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг янгича самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш” мавзусида Навоий шаҳри маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган 36 нафар ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшлар билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар, муаммоли вазиятларда ўзини қандай тутиш, муаммоларга ечим топиш усуллари ҳамда етакчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, комиссия аъзолари етакчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ўз навбатида сектор раҳбарлари, НДПИ ва НДКИ проректорларининг ёшлар масалалари бўйича вазифалари юзасидан ҳам маълумот берилди.

Тадбир сўнгида ҳар бир ёшлар етакчисига 50 тадан китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Кўрилганлар сони: 1279