Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Арипов ҳамроҳлигида 1-сектор ҳудудидаги “Ҳаёт” маҳалласига борди.

Дастлаб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, бандлик ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари билан қизиқди. Бу борада ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ахборотлари эшитилди.

Рейтинг кўрсаткичлари бўйича айрим қониқарсиз жиҳатларга эътибор қаратилиб, айни йўналишлар бўйича ишларни тизимли ташкил қилиш кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, бир қатор аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Маҳалланинг кекса отахонларидан бири Холмурод Бобомуродов 86 ёшда, 2-гуруҳ ногирони. У истиқомат қилаётган “Барҳаёт” кўчасини таъмирлаш бўйича ҳокимдан амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чоралари белгиланиши фуқарога тушунтирилди.

Кўрилганлар сони: 1990