Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари М.Мамадиярова, Навбаҳор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Эргашева ҳамда "Ал азиз ипаги" МЧЖ директори Ж.Ражабова ҳудуддаги “Пахтакор” маҳалласидаги пилла етиштирувчи касаначилар хонадонида бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишишди.
Таъкидлаш жоизки, Навбаҳор туманида 2022 йилда 4221 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, 260 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган. Мавсум учун 174 та фермер хўжалиги ва 546 нафар ипак курти боқувчи касаначилар билан пилла хомашёси етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган.
Мавсум давомида 4421 қути баҳорги ва ёзги ипак қурти парваришланиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 50 тонна пилла хомашёси қабул қилиб олинган.

Кўрилганлар сони: 1731