Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат марказининг мажлислар залида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармалари масъуллари, тизим қуйи ташкилотлари раҳбар ҳамда ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратни амалга ошириш бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия бошқармалари ҳамда диний идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маърузачилар томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Кўрилганлар сони: 1012