Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун, 29 июнь куни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери Н. Исмоилов, Сенат аъзоси, “НКМК” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси – Бош директори Қ. Санақулов, Қонунчилик палатаси депутатлари А. Тулегенова, К. Тожиев ва Ў. Исломов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари қатнашди.
Тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Конституцияга муҳим йўналишлар бўйича киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлатимиз ва халқимиз манфаатларига, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришга муносиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Кўрилганлар сони: 1539