Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ таълими борасидаги ҳамкорлик, таълим бошқа тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида таълим сифати ва мазмунига эътибор қаратиш, барча ўқувчиларнинг тенг ҳамда тўлақонли билим олишига эришиш юзасидан бажарилаётган амалий ишлар натижасига кўра, Навоий вилояти Конимех тумани соҳа ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби бўлди.

Бугун мазкур кўкрак нишонларини вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратов топширди.

Тақдирланганлар орасида тумандаги 36-умумтаълим мактаби тасвирий санъат ўқитувчиси Бахтибай Тўхмуратов, 31-умумтаълим мактаби қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси Насиба Жанабергенова, 30-умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Марзия Пўлатова, туман халқ таълими бўлими шўъба методисти Малика Халилова ҳамда халқ таълими бўлими мудири Элбек Исломовлар бор.

Кўрилганлар сони: 1391