Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех туманида 1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат мақоми берилган кун муносабати билан "Ана тилим – ар-намусим” мавзусида мусиқий-маънавий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулдана Наримбетова ва Навоий давлат педагогика институтининг қорақалпоқ факултетининг ўқитувчиси Хонимгул Нарбаевалар сўзга чиқиб, барчани байрам билан табрикладилар.
Шундан сўнг Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нургул Базарбаева ижросида дилрабо қўшиқлар янгради. Қорақалпоқ адабиёти кўргазмаси ташкил этилди.
Навоий педагогика институтиниг талабалари ва мактаб ўқувчилари ижросида оҳанграбо куй-қўшиқлар ва назокатли рақслар, саҳна кўринишлари барчага завқ бағишлади.

Кўрилганлар сони: 1195