Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ


Хабарингиз бор, (https://lex.uz/uz/docs/6281567) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари таъсис этилган эди.

Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги тантаналар залида турли соҳа илғорларига ўзларининг муносиб меҳнатлари учун мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳиссаси учун “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали топширилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Атамуродов иштирок этди.

Кўрилганлар сони: 1254