Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерфаол усулларини қўллаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида “Маънавиятли синф” лойиҳаси амалиётга жорий этилмоқда.
Вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А. Муқимов томонидан Навбаҳор туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 6А-“Маънавиятли синфи”да “Китобхон ёшлар – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида “Маърифат соати” ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга бугунги кунда юртимизда ёшларнинг билим олиши, китобхонлик салоҳиятини ошириш мақсадида яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида керакли маълумотлар берилиб, ўқувчилар китобхонликка ва шу орқали келажакда юртимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган етук кадр бўлиб етишишга даъват қилинди.

Кўрилганлар сони: 1255