05.07.2022 15:25:07

Мамлакатимизда 2022-2023 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига қабул жараёни бошланди. Бу йил вилоятимиздаги 11 та касб-ҳунар мактабларига 24 та йўналишдаги касб-ҳунар бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган 2310 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.
Таъкидлаш керак, бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ҳамкорлигида ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш мақсадида очиқ эшиклар куни, учрашувлар ҳамда турли тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокини таъминлаш натижасида 4 минг нафардан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагини билдирган.
Навбаҳор туманидаги касб-ҳунар мактабида қабул жараёни намунали тарзда ташкил этилмоқда. Таълим муассасасида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўз ота-оналари ёки мактаб психологи ҳамроҳлигида келишиб, ҳужжатларини топширишмоқда.
– Бу йил мактабимизга 6 та йўналиш бўйича 210 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган, – дейди касб-ҳунар мактаби директори Жасурбек Шомуродов. - Ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Қабул комиссияси аъзолари улар билан бафуржа суҳбатлашиб, ўқувчилар қизиққан йўналиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олишяпти.
Касб-ҳунар мактабларига қабул жорий йилнинг 1 июлидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябридаги “Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлар амалга оширилмоқда ва бу жараён 2022 йил 20 июлга қадар онлайн тарзда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан яратилган kasb.edu.uz платформа орқали амалга оширилади.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а