Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Ўзбек халқи Ватани фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини ҳеч қачон унутган эмас. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгашида тизимда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, тизим ривожига муносиб ҳиссасини қўшган фахрийларни эъзозлаш ва ўтганларни хотирлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фахрий ходимларнинг самарали меҳнатлари шогирдлари томонидан эътироф этилди. Ўз навбатида фахрийлар томонидан мамлакатимизда нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик, кексаларни ардоқлаш – улуғ қадрият сифатида улуғланаётганлигига шукроналар билдирилди.
Тадбир сўнггида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1708