Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Кармана тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Ўринов, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари С.Бахронов, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ҳудуддаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 40 нафар хотин-қизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори (https://lex.uz/ru/docs/6002834) ижросини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.

- Тикувчилик соҳасига жуда қизиққанлигим боис маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчисига субсидия асосида тикув машинаси олиш мақсадида ариза топширган эдим, — дейди Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Муқаддас Холбўтаева - Бугун мутасаддилар томонидан менга субсидия асосида тикувчилик машинаси олиб келинди. Бунинг учун биз каби хотин-қизларни қўллаб-қувватлаётган Президентимизга миннатдорчилик билдираман.

Кўрилганлар сони: 1164